Апрелда ўзбекистонликлар энг кўп озиқ-овқат қимматлашганини сезди

Ўзбекистонда апрель ойида сезилган инфлация пасайган бўлса-да, аҳоли асосан мева-сабзавотлар, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари ошганини қайд этди.

Апрелда ўзбекистонликлар энг кўп озиқ-овқат қимматлашганини сезди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

2026 йил апрел ойида аҳоли томонидан сезилган инфлация март ойига нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 11,1 фоизни ташкил этди.Бу ҳақда Марказий банкнинг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган сўровнома натижаларида маълумот берилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори инфлация Қашқадарё вилоятида қайд этилди — 12,9 фоиз. Энг паст кўрсаткич эса Фарғона вилоятида кузатилиб, 9,5 фоизни ташкил этди.

1


Қимматлашган ва арзонлашган маҳсулотлар

Апрель ойида деярли барча асосий турдаги товар ва хизматлар нархи қимматлашгани сезилган. Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотлари нархининг ошганини қайд этганлар улуши ўтган ойга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Шунингдек, март ойида арзонлашган мева-сабзавотлар нархи ҳам апрелга келиб қимматлашгани қайд этилган.

Бундан ташқари бензин, ёқилғи, электр энергияси, табиий газ, дори-дармон ва қурилиш материаллари қимматлаганини билдирган респондентлар улуши ҳам кўпайган.

2


Аҳоли гуруҳлари бўйича фарқлар

Сезилган инфлация даражаси турли ижтимоий гуруҳларда фарқ қилмоқда. Энг юқори кўрсаткич савдо соҳаси вакиллари орасида — 13,1 фоиз, энг паст кўрсаткич эса давлат ташкилоти ходимлари орасида — 9,9 фоиз бўлган.

3


Даромад даражаси юқори бўлган аҳоли орасида инфлацияни сезиш даражаси янада баланд бўлиб, ойига 30 млн сўмдан ортиқ даромадга эга гуруҳларда бу кўрсаткич 14,7 фоизни ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2 фоизга пасайгани кузатилган.

4


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар энг кўп коммунал хизматлар нархи ошишидан хавотирда эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид