АҚШ Эронга қарши урушнинг дастлабки кунларида ракеталар захирасини сарфлаб юборди

Вашингтон Эронга қарши 100 соат давом этган зарбалар давомида йилларга мўлжалланган муҳим ўқ-дориларни ишлатиб бўлди. Пентагон қўшимча 50 миллиард доллар миқдорида молиялаштириш учун сўров тайёрламоқда.

АҚШ Эронга қарши урушнинг дастлабки кунларида ракеталар захирасини сарфлаб юборди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Эронга қарши уруш бошланганидан бери кўп йилларга мўлжалланган муҳим ўқ-дорилар захирасининг катта қисмини сарфлаб юборди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, бугун, 13-март куни «Financial Times» (FT) хабар берди.

Гап «Tomahawk» узоқ масофали қанотли ракеталари ҳақида кетмоқда. «Center for Strategic and International Studies» (CSIS) ҳисоб-китобларига кўра, жангларнинг дастлабки 100 соати давомида АҚШ 168 та шундай ракета ишлатган. Америкалик конгрессменлардан бирининг айтишича, бу захираларни қайта тўлдириш учун бир неча йил керак бўлади.

Миллиардлаб харажатлар

АҚШнинг Эрон билан урушининг дастлабки олти кунидаги умумий харажатлари камида 11,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу маълумотлар 11-март куни «Reuters» хабар беришича, АҚШ Конгрессида ўтказилган ёпиқ брифингда тақдим этилган.

Яқин кунларда Пентагон Оқ уй ва Конгрессга қўшимча 50 миллиард доллар миқдорида молиялаштириш бўйича расмий сўров юбориши кутилмоқда.

12-март куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт АҚШ қуролли кучларида Эронга қарши операция мақсадларига эришиш учун «керагидан ҳам кўп» қурол ва ўқ-дорилар мавжуд эканини маълум қилди.

Теглар

Мавзуга оид