АҚШ Полша ва Болтиқбўйи давлатларида ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда — ОАВ

Полша ҳукумати Американинг ядро қуролини ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр эканини аввалроқ бир неча бор маълум қилган.

АҚШ Полша ва Болтиқбўйи давлатларида ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда — ОАВ

Америка Қўшма Штатлари ядро қуролини ташишга қодир бўлган бомбардимончи самолётларини Европанинг яна бир нечта давлатларида, хусусан, Полша ва Болтиқбўйи мамлакатларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда муҳокамалар жараёнидан хабардор манбаларга таяниб, «Financial Times» нашри маълум қилди.

Ушбу муҳокамалар НАТО бўйича иттифоқчиларни анъанавий ҳарбий ёрдамнинг қисқариши уларнинг хавфсизлик кафолатларини заифлаштирмаслигига ишонтириш мақсадида ўтказилмоқда. Ўз ҳудудида бундай бомбардимончи самолётларни қабул қилишга, асосан, Россия чегараларига яқинроқ жойлашган НАТО аъзолари қизиқиш билдирган.

Мавжуд базалар ва 1997 йилги келишув

Ҳозирги вақтда ядро қуролини ташишга қодир бўлган Американинг икки мақсадли самолётлари (Dual Capable Aircraft, DCA) Европанинг олтита давлатида: Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркияда жойлашган. Таъкидланишича, АҚШ Европадаги барча ядровий арсеналлари устидан тўлиқ назоратни ўзида сақлаб қолади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Россия ва НАТО ўртасида 1997 йилда имзоланган келишувда Шимолий Атлантика алянсининг «янги аъзолар ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш нияти, режаси ёки сабаблари» йўқлиги белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да, 1999 йилда НАТОга аъзо бўлган Полша ҳукумати Американинг ядро қуролини ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр эканини аввалроқ бир неча бор маълум қилган.

Теглар

Мавзуга оид