add

АҚШ визасида янги қоида: семизлик ва диабет ариза рад этилишига сабаб бўлади

Бугун 09:301611

АҚШ Давлат департаменти бутун дунёдаги консулликларга юборган янги кўрсатма орқали визаларда саломатлик асосидаги рад этиш тартибини жорий қилди.

АҚШ визасида янги қоида: семизлик ва диабет ариза рад этилишига сабаб бўлади

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги обездлик, диабет, юрак ва онкология касалликлари бор шахсларнинг визасини шифокор текширувисиз ҳам рад этишга рухсат берди. Янги тартибга кўра, ариза берувчи АҚШда ижтимоий ёки тиббий юк бўлиши мумкин, деб баҳоланса, консуллик унга виза бермаслик ҳуқуқига эга.

Bloomberg манбаси ёзишича, бу кўрсатма Доналд Трамп маъмурияти томонидан маъқулланган ва АҚШга келадиган шахсларнинг давлат соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган эҳтимолий харажатларини олдиндан баҳолашга қаратилган. Ҳужжатда юрак-қон томир, сурункали нафас йўли касалликлари, саратон, қандли диабет ва руҳий хасталиклар алоҳида қайд этилган.

Янги тартибга кўра, эмакёр ёки ишламайдиган шахслар ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олишини исботловчи ҳужжат тақдим этмаса, визадан маҳрум бўлиши мумкин. Туристик ёки қисқа муддатли визаларда ушбу чекловлар қандай қўлланилиши ҳозирча аниқ эмас.

Дунё аҳолисининг тахминан 16 фоизи қанд ортиқча вазндан азият чекади, АҚШда эса бу кўрсаткич 40 фоизни ташкил этади. Шу сабабли, экспертлар янги қоида глобал танқидларга сабаб бўлишини ва соғлиққа асосланган сегрегацияга йўл очишини таъкидламоқда.

Теглар

Мавзуга оид

АҚШ визасида янги қоида: семизлик ва диабет ариза рад этилишига сабаб бўлади | Vaqt.uz