add

АҚШда ҳукумат фаолияти тўхташи сабабли 1700 та парвоз бекор қилинди

Бугун 09:552762

АҚШда ҳукуматнинг ёпилиши сабабли авиабошқарувчилар иш ташлади. 40 та аэропортда 1700 дан ортиқ рейс бекор қилинди.

АҚШда ҳукумат фаолияти тўхташи сабабли 1700 та парвоз бекор қилинди

АҚШда ҳукумат фаолиятининг тўхташи (шатдаун) мамлакат авиация тизимида катта инқирозга олиб келди. Федерал авиация маъмурияти (FAA) томонидан 40 та аэропортда парвозлар сони камайтирилганидан сўнг, сўнгги икки кунда 1700 дан зиёд рейс бекор қилингани маълум қилинди. Бу ҳақда Америка ОАВлари 7 ноябр куни хабар берди.

Парвозлар сони камайишига қарамай, минглаб йўловчилар соатлаб кечиктирилган рейслардан азият чекди. Хусусан, 4,3 мингга яқин рейс кечиктирилган бўлиб, умумий кечиктирилган рейслар сони 7 мингдан ошиб кетди. Маъмуриятнинг таъкидлашича, бу қарор хавфсизликни таъминлаш учун қабул қилинган. Сабаби — иш ҳақи тўланмаётган авиадиспетчер ва хавфсизлик ходимларининг ишга чиқмаслиги.

АҚШ транспорт вазири Шон Даффининг таъкидлашича, агар Конгрессдаги қарама-қаршиликлар яқин кунларда ҳал этилмаса, парвозлар сони яна 15–20 фоизгача камайиши мумкин. Бу эса ички ва халқаро рейсларда янада кўпроқ бекор қилиш ва кечикишларга олиб келиши мумкинлигини англатади.

Ҳозирда бекор қилинган рейслар сонидаги камайиш динамикаси шундай: пайшанба куни 4 фоиз, душанба куни 6 фоиз, сешанбада 8 фоиз ва жума куни 10 фоизга етиши кутилаяпти. Даффининг сўзларига кўра, ҳатто ҳукумат иши қайта очилганда ҳам, диспетчерлар зудлик билан ишга қайтиши кутилмаяпти.

Бу можаро аввалроқ АҚШ транспорт вазири томонидан айтиб ўтилган эди — баъзи минтақаларда ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилиши мумкинлиги ҳақида. Шу билан бирга, ҳавода турли жойларда айланиб юрган минглаб учоқлар радарларга тушгани ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Теглар

Мавзуга оид

АҚШда ҳукумат фаолияти тўхташи сабабли 1700 та парвоз бекор қилинди | Vaqt.uz