add

АҚШдаги отишмада ҳалок бўлган МуҳаммадАзиз Умурзоқов хотирасига қарийб $260 минг йиғилди

15.12.2025 | 21:201 дақиқа

GoFundMe платформасида ташкил этилган хайрия кампанияси доирасида марҳумнинг оиласи учун $460 минг йиғиш мақсад қилинган.

АҚШдаги отишмада ҳалок бўлган МуҳаммадАзиз Умурзоқов хотирасига қарийб $260 минг йиғилди

АҚШнинг энг қадимий ва нуфузли олий таълим муассасаларидан бири, Ivy League аъзоси ҳисобланган Браун университетида 13 декабр куни содир бўлган отишма ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқовнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Мазкур фожиа жамоатчиликнинг катта эътиборини тортди ва кенг хайрия ҳаракатини бошлаб берди.

Марҳумнинг синглиси Самира Умурзоқова томонидан бошланган хайрия кампанияси орқали оилавий харажатларни қоплаш ва қолган маблағни унинг номидан хайрия ишларига йўналтириш кўзда тутилган. Маблағ йиғиш жараёни тез ўсмоқда. Кампанияда энг йирик хайрия — 18 минг долларни таниқли тадбиркор Уиллям Акман ажратган.

Ҳозирда GoFundMe платформасидаги кампанияда кўрсатилган умумий мақсад 460 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Мақсадда кўрсатилган маблағнинг 259 минг 249 доллари аллақачон йиғилган.

Синглисининг сўзларига кўра, МуҳаммадАзиз Умурзоқов нейрохирург бўлишдек катта орзулар билан яшаган, меҳрибон ва ақлли йигит бўлган. Унинг оиласи марҳумни муҳтожларга ёрдам қўлини чўзадиган инсон сифатида эслайди.

Теглар

Мавзуга оид