
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
ТИВга кўра, сўнгги кунларда АҚШ бўйлаб федерал миграция органлари томонидан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма штатларидаги Ўзбекистон фуқароларига мурожжат билан чиқди. Вазирликка кўра, сўнгги кунларда АҚШ бўйлаб федерал миграция органлари томонидан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда.
Текширувлар жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:
— декабр гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги;
— ҳужжатларнинг муддати ва қонунийлиги;
— иш ҳуқуқи ва миграцион мақом;
— ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.
Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиргани сабабли федерал йўлларда кенг ваколатлар асосида фаол рейдлар ўтказилмоқда. Баъзи ушланган шахслар бир нечта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ёки терроризмга оид гумонлар билан тилга олинмоқда.
«Ҳурматли ватандошлар! Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, АҚШда автомобиль бошқараётган фуқароларимиздан қуйидагиларга амал қилишларини сўраймиз:
— ҳужжатларингизни тартибга келтиринг;
—сценарийдир мақомингизни тасдиқловчи ҳужжатларни ўзингиз билан олиб юринг», - дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари шубҳали ёки муаммоли ҳолатлар бўлса дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиши лозим.
Аввалроқ, АҚШда 5 та «права»си бор ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳибсга олинганди. 29 ёшли ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Аризона штатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этганидан сўнг ҳибсга олинган. US Бордер Патролнинг маълум қилишича, 19 ноябр куни Кварцит шаҳри яқинидаги автоҳалокатни ўрганиш жараёнида ҳайдовчида бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги аниқланган — Ню-Ёркда 2 та, Огаё штатида эса 3 таси расмийлаштирилган.





