Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқди

Бугун 20:552 дақиқа

Январ ойида Америка Қўшма Штатлари ҳам ЖССТ таркибидан чиққан.

Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқди

Аргентина Президенти Хавер Милей ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасидаги суверенитетни важ қилиб кўрсатган ҳолда, мамлакатнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқиш жараёнини якунлади. Шунга қарамай, ҳукумат соғлиқни сақлаш бўйича халқаро ҳамкорлик икки томонлама ва минтақавий келишувлар орқали давом етишини кафолатламоқда.

«Бугун Аргентинанинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши кучга кирди. Бу мамлакатимиз томонидан расмий билдиришнома берилганидан роппа-роса бир йил ўтиб юз берди», — дея ёзди Ташқи ишлар вазири Пабло Кирно Х ижтимоий тармоғида.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ушбу хабарнома 2025-йил 17-март куни БМТ Бош котибига тақдим етилган. Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига мувофиқ, ташкилотдан чиқиш бир йилдан кейин амалга ошган.

Ташкилотдан чиққанига қарамай, ҳукумат «икки томонлама шартномалар ва минтақавий даражада соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни рағбатлантиришда давом етишини, ўз суверенитетини ҳамда соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича қарор қабул қилиш қобилиятини тўлиқ ҳимоя қилишини» таъкидлади.

Бу қарор ўз вақтида Президент Хавер Милей ва унинг жамоаси томонидан COVID-19 пандемияси даврида ЖССТ билан юзага келган «жиддий келишмовчиликлар» билан изоҳланган эди. Президент ушбу агентликни «машъум ва тарихдаги енг йирик ижтимоий назорат тажрибасининг ижрочи органи» деб атаган.

Ушбу эълон маҳаллий експертларнинг танқидига сабаб бўлди. Улар бу чорани соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан «аҳмоқона» деб ҳисобламоқда. Ҳукумат еса, бу қарор соғлиқни сақлаш сиёсатини амалга оширишда «кўпроқ мослашувчанлик» ва «суверенитет» беришини таъкидлаб келади.

Милейнинг ЖССТ билан низоси АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трампнинг халқаро тузилмага нисбатан танқидларидан сўнг юз берди. АҚШ маъмурияти ташкилотни COVID-19 пандемияси ва бошқа глобал соғлиқни сақлаш инқирозларини нотўғри бошқарганишда айблаган эди.

Америка Қўшма Штатлари жорий йилнинг январ ойида ЖССТ таркибидан чиққан.

Теглар

Мавзуга оид