Asia Alliance Bank тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Австрия Тараққиёт Банкидан 15 миллион АҚШ доллари жалб қилди

Бугун 21:003 дақиқа

Банк шу тариқа Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида ушбу йирик Европа тараққиёт институтининг биринчи ҳамкорига айланди.

Asia Alliance Bank тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Австрия Тараққиёт Банкидан 15 миллион АҚШ доллари жалб қилди

Asia Alliance Bank Бошқаруви раиси Умиджон Абдуазимов ушбу келишувнинг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

“Австрия Тараққиёт Банки билан ушбу битимнинг имзоланиши капитал манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича стратегиямизни амалга оширишдаги муҳим қадамдир. Етакчи Европа тараққиёт институтининг ишончи Asia Alliance Bankънинг молиявий барқарорлиги, шаффофлиги ва халқаро бозордаги юқори обрўсини тасдиқлайди. Жалб қилинган маблағлар Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга, жумладан, “яшил” лойиҳалар ва аёл тадбиркорлар ташаббусларини молиялаштиришга тўлиқ йўналтирилади. Бу маҳаллий тадбиркорларга лойиҳаларни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва инновацияларни жорий этиш учун узоқ муддатли ресурслардан фойдаланиш имконини беради ҳамда мамлакат иқтисодиётига кучли синергик таъсир кўрсатади”.

Ўз навбатида, ОеЕБ бош ижрочи директори (CЕО) ва Ижроия кенгаши аъзоси Сабине Габер қуйидагиларни таъкидлади:

“Asia Alliance Bank билан ҳамкорлигимиз стратегик аҳамиятга эга бўлиб, фаолиятимизнинг асосий устувор йўналишларини тўлиқ акс эттиради. Ушбу ҳамкорлик доирасида биз учта муҳим йўналишни бирлаштирмоқдамиз: микро, кичик ва ўрта бизнес учун капиталга киришни кенгайтириш, ижтимоий аҳамиятга эга бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи долзарб экологик лойиҳаларни молиялаштириш. Ушбу инвестициялар Ўзбекистонда узоқ муддатли иқтисодий ўсиш, молиявий барқарорлик ва янги иш ўринлари яратиш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилишига ишонамиз”.

ЭМГА инвестицион-банкинг хизматлари департаменти бошқарувчи директори ва ҳамраиси Сажеев Чаккалакал қўшимча қилди:

“Биз учун Asia Alliance Bankънинг Ўзбекистонда МКОБ секторини қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли қарашларини намоён этиш ва Австрия Тараққиёт Банки билан ҳамкорликда ушбу молиялаштиришни муваффақиятли тузиш катта мамнуният бўлди”.

ЭМГА бошқарувчи директори ва операцион директори Жеремй Добсон ҳам қуйидагича изоҳ берди:

“Asia Alliance Bank жисмоний шахслар, кичик бизнес ва йирик корпоратив мижозлар учун комплекс ва юқори технологик молиявий хизматлар спектрини тақдим этади. Янги молиялаштириш линияси ва кредит портфелининг диверсификацияси банкнинг келгусидаги барқарор ва сифатли ўсиши учун мустаҳкам пойдевор яратади”.

Asia Alliance Bank Ўзбекистондаги етакчи ва жадал ривожланаётган тижорат банкларидан биридир. 2009-йилда ташкил этилган банк корпоратив, чакана, ғазначилик хизматлари ҳамда савдо молиялаштириш маҳсулотларининг тўлиқ спектрини тақдим этади. Asia Alliance Bank хусусий сектор учун ишончли ҳамкор сифатида мустаҳкам обрўга эга бўлиб, МКОБни молиялаштириш бўйича мунтазам равишда нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлмоқда ва рақамли банк хизматлари экотизимини фаол ривожлантирмоқда.

Австрия Тараққиёт Банки (Оестерреичисче Энтwиcклунгсбанк) 2008-йил март ойида Австрия Республикасининг расмий тараққиёт институти сифатида ташкил этилган. Давлат мандати доирасида банк ривожланаётган мамлакатларда яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиради. Банк Оестерреичисче Контроллбанк (ОеКБ)нинг 100 фоизлик шўба тузилмаси ҳисобланади.

Эмергинг Маркетс Глобал Адвисорй Лимитед (ЭМГА) — бош офислари Ню-Ёрк ва Лондонда жойлашган, ривожланаётган ва фронтиер бозорларга ихтисослашган халқаро инвестицион-банкинг компанияси. Компания қарз ва акциядорлик капиталини жалб қилиш бўйича эксперт хизматларини кўрсатади ҳамда Ўзбекистонни ўз стратегик фаолиятининг энг муҳим ва истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўради.

Теглар

Мавзуга оид