Асиа Аллианcе Банк: ребрендингдан кейинги ривожланиш динамикаси — технологиялар ва янги имкониятлар

Бугун 08:008 дақиқа

Бошқарув Раиси У.А. Абдуазимов билан суҳбат

Асиа Аллианcе Банк: ребрендингдан кейинги ривожланиш динамикаси — технологиялар ва янги имкониятлар © Asia Alliance Bank

2025-йил Асиа Аллианcе Банк учун муҳим йил бўлди. Банк 2026-йилни қандай натижалар билан бошлади?

Биз 2026-йилга юксак натижалар ва аниқ стратегик йўналиш билан қадам қўйдик.

2025-йил банк учун кенг кўламли трансформация ва барқарор ўсиш йили бўлди. Биз бозордаги мавқейимизни мустаҳкамладик, ребрендинг ўтказдик ҳамда рақамли ечимлар ва мижозларга урғу бериб, келгуси ривожланиш учун пойдевор яратдик.

Айни пайтда бу ўзгаришларнинг натижаси молиявий кўрсаткичларда ҳам, мижозларнинг банк брендига муносабатида ҳам сезилмоқда.

Асосий воқеалардан бири сифатида банк ребрендингини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. У 2026-йилнинг бугунги кунигача банк фаолиятига қандай таъсир кўрсатди?

Ребрендинг шунчаки ташқи қиёфани янгилаш эмас, балки банкнинг бугунги ва келгуси ривожланиш йўналишини белгилаб берган стратегик қадам бўлди. Бу сўнгги 16 йил ичидаги илк ребрендинг бўлиб, банкнинг янада замонавий, технологик ва очиқ фаолият моделига ўтишини ифодалайди.

Янги бренд қиёфаси — мижозга йўналтирилган, ғамхўр ҳамкор образини акс эттиради. “Одамлар учун ўзимизнинг банки” шиори эса бугунги кунда маҳсулот ва хизматларда амалий тарзда жорий этилиб, реал қиймат яратмоқда.

Банкнинг рақамли экотизими қандай трансформация қилинди?

Биз бугунги кунда асосий рақамли хизматларни ўзида бирлаштирган Аллианcе экотизимини изчил ривожлантириб бормоқдамиз:

Аллианcе Пай – жисмоний шахслар учун мобил илова;

Аллианcе Бусинесс – корпоратив мижозлар учун интернет-банкинг;

Аллианcе Лизинг – кичик ва микробизнесни қўллаб-қувватлашнинг рақамли воситалари;

Аллианcе Аcадемй – банкнинг корпоратив таълим ва ривожланиш маркази;

Аллианcе Э-Cом – ҳамкорлар учун электрон тижорат платформаси.

Экотизимнинг барча элементлари ягона рақамли муҳитни яратади ва унда мижозлар молиявий, бизнес ҳамда таълимга оид масалаларни битта сервисда ҳал қила оладилар.

Вазифамиз – шунчаки фунционалликни кенгайтириш эмас, балки сервисларни имкон қадар фойдаланувчи учун қулай қилишдир.

2

Қандай рақамли ечимлар ўсиш драйверларига айланди?

Янгиланган Аллианcе Пай иловаси асосий маҳсулот бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги кунда у кундалик банкинг учун қулай восита эканлигини кўрсата олди: пул ўтказмалари, кешбек, депозитлар, маълумотномалар, болалар карталари, онлайн-микроқарзлар ва карталарни етказиб бериш – буларнинг барчаси битта иловада мавжуд.

Шу билан бирга, биз тўлов инфратузилмасини фаол ривожлантирдик ва янги маҳсулотларни ишга туширдик: Виса Бусинесс, Виса ҲУМО, Узcард УнионПай карталари, шунингдек, АстраСенд ва ҚwикПай халқаро пул ўтказмалари тизимларини жорий этиб, мижозларимиз учун трансчегаравий операциялар имкониятларини кенгайтирдик.

Банкнинг рақамли ечимлари сифати профессионал ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди. Аллианcе Пай иловаси CХ Банкинг Индех 2025 танловининг иккита мукофотига сазовор бўлди – “Даилй Банкинг” номинациясида олтин ва “Пайментс” йўналишида бронза.

Бундан ташқари, йил давомида Асиа Аллианcе Банк бир қатор нуфузли мукофотлар билан тақдирланди: Глобал Финанcе банкни кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши деб топди, Мастерcард эса банкнинг бизнесни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этди,

Виса Диреcт ва Виса Премиум карталарининг жорий этилиши учун Виса Эхcелленcе Cуп 2025 танловида банк учта йўналишда ғолиб деб топилди. Узcард эса банкнинг эквайринг ҳамда Шердор карталарини ривожлантиришдаги инновацион ёндашувини алоҳида эътироф этди.

2025-йил якунларига кўра банк қандай натижаларга эришди?

2025-йил якунларига кўра, “Асиа Аллианcе Банк”нинг соф активлари ҳажми 17,3 фоизга ошиб, 8 828,2 млрд сўмни ташкил этди. Хусусий капитал 1 223,7 млрд сўмгача ўсди, бу банкнинг молиявий барқарорлигини ва капитал базаси мустаҳкамланиб бораётганини тасдиқлайди.

Соф фойда 26,2 фоизга кўпайиб, 505,6 млрд сўмни ташкил этди. Бунга харажатларнинг мўътадил ўсиши фонида операцион даромадларнинг ортиши ҳисобига эришилди.

Мижозлар базаси асосан жисмоний шахслар ҳисобига 25,8 фоизга кенгайди, бу чакана маҳсулотлар ва рақамли хизматларга талаб юқори эканлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, портфелнинг мувозанатли ривожланишини таъминлаган ҳолда, тадбиркорлар ва корпоратив мижозлар сони ҳам ортиб борди.

Кредит портфели 12,3 фоизга ўсиб, 4 341,5 млрд сўмга етди. Бунда чакана кредитлаш энг жадал ривожланди (+22,3%), корпоратив сегмент эса барқарор ўсишни намоён этди.

Ресурс базаси ҳам депозит портфелининг ортиши ҳисобига ўсди. Муддатли омонатлар энг юқори ўсиш суръатини кўрсатди, бу мижозлар ишончи ва молиявий саводхонлиги ортиб бораётганидан далолат беради.

Банк ўз барқарорлигини қандай мустаҳкамламоқда ҳамда халқаро ва таълим йўналишларини қай тарзда ривожлантирмоқда?

Банкнинг ишончлилиги нафақат молиявий натижалар, балки институционал кўрсаткичлар билан ҳам тасдиқланади. 2025-йилда биз Моодйъс халқаро рейтингини Б1 даражасигача оширдик ва валюта бозорида маркет-мейкер мақомини олиб, мамлакат молия тизимидаги ўрнимизни мустаҳкамладик.

Шу билан бирга, Германия, Австрия, Швейсария, БАА, Туркия, Грузия ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкорларимиз билан ўзаро ҳамкорлик қилиб, халқаро алоқаларни фаол ривожлантириб бормоқдамиз.

Биз таълимга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз: 2025-йилда етакчи олий ўқув юртлари ва таълим платформалари билан ҳамкорликни кенгайтирдик. Аллианcе Аcадемй экспертлари маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказиб, ходимлар, маҳалла банкирлари ва агентлари, аҳоли ҳамда ёшларнинг молиявий ва рақамли саводхонлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшди.

2026-йилда қайси йўналишларни энг муҳим деб ҳисоблайсиз?

2026-йил – стратегияни амалиётга татбиқ этиш йилидир.

Мижозлар тажрибаси сифатини оширишга қаратилган ечимларни амалга ошириш бошланди.

Рақамли хизматлар:

• навбатни онлайн банд қилиш;

• Фаcе ИД интеграцияси;

• онлайн автокредит ва онлайн овердрафт.

Маҳсулотлар:

• Узcард ва ҲУМО бир зумда расмийлаштириладиган карталар;

• шахсга боғланмаган металл ҳисобварақлари;

• болалар учун онлайн илова;

• янги халқаро пул ўтказмалари тизимлари.

Сервис ва жараёнлар:

• ходимларнинг универсаллашуви;

• хизматлар хавфсизлигини кучайтириш.

Бу ўзгаришлар мижозларга хизматлардан тезроқ, осонроқ ва ортиқча ҳаракатларсиз фойдаланиш имконини беради. Мақсадимиз шунчаки молиявий муассаса бўлиб қолмасдан, балки мижоз ҳаётининг ҳар бир босқичида тўлақонли ҳамкорга айланиш.

1

Халқаро тўловларда мижозлар учун қандай янги имкониятлар пайдо бўлмоқда?

Биз халқаро молиявий хизматларни янада содда ва қулай қилиш орқали мижозларимиз имкониятларини кенгайтирмоқдамиз.

Бренд янгилангач, банкнинг халқаро инфратузилмаси ҳам изчил ривожланмоқда:

• Аллианcе Пай мобил иловаси орқали МонейСенд хизмати ёрдамида трансчегаравий пул ўтказмалари;

• ОлмаПай, УПТ, Интел Эхпресс, БЕСТ Сенд, Пай Портер, Элкарт тизимлари орқали МДҲ мамлакатлари, Туркия, Европа, Жанубий Корея, БАА ва АҚШга халқаро пул ўтказмалари;

• хорижда Асиа Аллианcе Банк карталари орқали Алипай тизимида тўловларни амалга ошириш имконияти.

Буларнинг барчаси мижозлар учун халқаро амалиётларни янада тезкор ва қулай қилади. Келгусида биз хизматлар географиясини кенгайтириш ва халқаро тўлов платформалари билан интеграцияни янада кучайтиришни давом эттирамиз.

Банк ичида инфратузилмавий ўзгаришлар режалаштирилганми?

Ҳа, биз филиаллар тармоғини модернизация қилиш ишларини бошлаб юборганмиз.

Янгиланган филиаллар энди янада замонавий ва технологик форматда фаолият юритади. Уларда рақамли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш зоналари пайдо бўлмоқда, мижозлар учун хизмат кўрсатиш жараёни соддалаштирилмоқда, маслаҳат олиш учун эса қулай ва замонавий муҳит яратилмоқда.

Бундан ташқари, ўз процессинг марказимизни ишга тушириш ҳам режамизда бор. Бу бизга транзакциялар тезлигини ошириш, тизимлар барқарорлигини кучайтириш ва хавфсизлик устидан назоратни янада мустаҳкамлаш имконини беради..

Бугунги кунда банк учун ижтимоий ва таълим ташаббуслари қанчалик муҳим?

Ижтимоий масъулият банк фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. 2025-йилда биз “Молиявий саводхон маҳалла” лойиҳасини амалга оширдик, шунингдек, Глобал Моней Wеек ташаббусида фаол иштирок этдик. “Янги Камолон” маҳалласида хавфсизликни ошириш ва рақамлаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватладик. Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Маҳалла лойиҳаси” дастури йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, биз хавфсизлик маданиятини ҳам изчил ривожлантирмоқдамиз: фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар эълон қиламиз, ходимларимизнинг киберхавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларини оширамиз, шунингдек, мижозлар билан боғлиқ реал ҳолатлар мисолида фойдали тушунтиришлар бериб борамиз.

Корпоратив маданиятни ривожлантириш ҳам биз учун муҳим йўналишлардан биридир. Ходимларимиз ижтимоий ва спорт ташаббусларида фаол қатнашиб, жамоавий қадриятлар, масъулият ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

Банк ривожланишининг жорий босқичини қандай таърифлаган бўлардингиз?

Агар 2025-йил трансформация йили бўлган бўлса, 2026-йилни амалий натижалар йили, деб аташ мумкин. Бугун биз ишлаб чиқилган стратегияни мижозларимиз аллақачон ҳис қилаётган аниқ ечимлар ва қулай сервислар орқали ҳаётга татбиқ этмоқдамиз. Асиа Аллианcе Банк қулайлик, технологиклик ва узоқ муддатли ишончга таянган замонавий молиявий ҳамкор сифатида изчил ривожланишда давом этмоқда.

2025-йил банк учун нафақат трансформация, балки карта бизнесида фаол ўсиш ва маҳсулотлар экспансияси йили ҳам бўлди. Бу даврда карта маҳсулотлари қатори ҳам, уларга хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ҳам сезиларли даражада кенгайди. Жумладан, ҲУМО–Виса кобейжинг карталарининг оммавий эмиссияси йўлга қўйилди, 3Д Сеcуре технологияси жорий этилди, шунингдек, ПОС-инфратузилма ҳам анча кенгайтирилди.

Мижозларга хизмат кўрсатиш қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Мобил илова орқали карталарга буюртма бериш имконияти яратилди, ҲУМО Жуниор карталарини бепул етказиб бериш йўлга қўйилди, премиум сегментни ривожлантириш бошланди, жумладан Узcардънинг “Шердор” картаси бўйича ишлар олиб борилди. Шу билан бирга, Дисcовер ва Динерс Cлуб каби халқаро ҳамкорлар билан алоқалар кенгайтирилди.

Бундан ташқари, банк Wорлд Элите ва Жуниор маҳсулотларини ишга тушириш, маркетинг ташаббусларини амалга ошириш ҳамда евро ҳисобрақамларига уланган карталарни жорий этиш орқали Мастерcард йўналишини ҳам кучайтирди.

Ушбу лойиҳалар банкка бозордаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, хизматлар қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, нақдсиз тўловлар улушини кўпайтириш имконини бермоқда. Режалаштирилган ўзгаришлар эса Асиа Аллианcе Банк танлаган, юқори хизмат стандартларига асосланган ривожланиш йўналишининг мантиқий давомидир.

Келгусида ҳам банк бозор ва аҳоли эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилишга таянган ҳолда барқарор ўсиш моделини шакллантиришда давом этади. Бу жараёнда замонавий молиявий ечимлар таклиф этилади, ишончли ҳамкор сифатидаги мавқе янада мустаҳкамланади, бренд ва сервисларнинг кенгайтирилган имкониятлари эса мижозлар учун амалий афзалликларга айлантирилади.

Теглар

Мавзуга оид

Асиа Аллианcе Банк: ребрендингдан кейинги ривожланиш динамикаси — технологиялар ва янги имкониятлар | Vaqt.uz