add

Автомактабларда нархлар 1 йилда қарийб 60 фоизга ошган — Статқўм

Кеча 13:281 дақиқа

Ўзбекистонда 2025 йилда ҳайдовчиликка ўқитиш хизматлари кескин қимматлаган йўналишлардан бири бўлди.

Автомактабларда нархлар 1 йилда қарийб 60 фоизга ошган — Статқўм

Ўзбекистонда автомактаб курслари нархи 2025 йил давомида ўртача 59 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотларга асосан, автомактабларда ўқитиш хизматлари нархи йил давомида босқичма-босқич кўтарилган.

Автомактаб хизматлари қимматлашиши билан бирга, транспорт соҳасида бошқа хизматлар нархида ҳам ўсиш кузатилган. Хусусан, 2025 йил мобайнида шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш нархлари ўртача 7,1 фоизга ошган.

Бошқа автохизматлар нархи ҳам ошган

2025 йил ноябр ойида такси йўл ҳақи октябр ойига нисбатан ўртача 0,5 фоизга қимматлашган. Йил бошидан буён ушбу хизмат тури нархи 7 фоизга ошган бўлса, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш 12,2 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йил ноябр ойида шахсий транспорт воситаларини ювиш бўйича хизматлар нархи октябр ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга ошган. 2025 бошидан буён автомобил ювиш хизматлари 7,4 фоизга қимматлагани қайд этилган. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса нархлар 9,4 фоизга кўтарилган.

Теглар

Мавзуга оид