add

«Автомойка»ларда нархлар бир йилда қарийб 10 фоизга қимматлади

Кеча 19:181591 дақиқа

2025 йил ноябр ойида автомобил ювиш хизматлари ойлик кесимда ҳам, йиллик солиштирмада ҳам қимматлашгани маълум бўлди.

«Автомойка»ларда нархлар бир йилда қарийб 10 фоизга қимматлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойида шахсий транспорт воситаларини ювиш бўйича хизматлар нархи октябр ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга ошган.

Йил бошидан буён автомобил ювиш хизматлари 7,4 фоизга қимматлагани қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса нархлар 9,4 фоизга кўтарилган.

Маълумот ўрнида, 2025 йил бошидан бери автомобил таъмирлаш хизматлари нархи 6,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 7,8 фоизга ошган.

Шунингдек, 2025 йил ноябр ойида автомобил тўхташ жойлари хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 2,8 фоизга қимматлашган.

Теглар

Мавзуга оид