add

«Аввал иқтисод…» #4: — метанга чеклов, “свет”га чегирма ва электрон рецептлар

Кеча 15:551931 дақиқа

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафталик кўрсатувда метан шохобчаларига чеклов, электрга 50 фоизлик чегирма, электрон рецептлар ва бошқа мавзулар таҳлил қилинди

Vaqt.uz анъанавий тарзда «Аввал иқтисод…» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сонини тақдим этади.

Иқтисодчи, эксперт Отабек Бакиров ва Лайло Хондамировна иштирокидаги кўрсатувнинг янги сонида ҳаво ҳарорати 0 даражадан пастга тушмай туриб метан тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар қўйилгани сабаблари таҳлил қилинди.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги томонидан газлашмаган хонадонлар учун электрга 50 фоизлик чегирмалар жорий қилиш ваъдалари нега пайсалга солинаётгани эслаб ўтилди.

Ҳафта ичида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Президент фармони қабул қилинди. Энди уй ва машина фақат нақдсиз кўринишда сотилиши белгиланган. Аҳоли нақд кўринишдаги савдодан воз кечиши учун қандай қулайликлар яратилиши кераклиги ҳақида сўз борган.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизлик даражада ўзгаришсиз қолдирди. Шунга қарамасдан инфляция хатарлари сақланмоқда. Умуман, МБ йил якунига инфляция даражаси 7,3 фоиз даражасида бўлишини кутмоқда. Бунга нималар таъсир кўрсатгани ҳақида.

Humans иловасидан фойдаланган мижозлар ўз маблағларидан ажралиб қолишди. Йўқолган пулларга ким жавоб беради?

10 декабрдан эътиборан Тошкент шаҳрида ва яна 15 та ҳудудда электрон рецептлар тизими ишга тушди. Бу одамларни шокка туширадиган янги муаммоми ёки мавжуд муаммоларни бартараф этадиган ечим?

Теглар

Мавзуга оид