add

«Аввал иқтисод…»: Божлар, HGT иловаси ва солиқ учун узиладиган электр

Иқтисодчи Отабек Бакиров билан ҳафтанинг энг муҳим иқтисодий воқеаларига бағишланган «Аввал иқтисод…» дастурининг учинчи сони тайёр.

Ҳар доимгидек, жуда қизиқарли ва мазмунли чиққан дастурда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинган:

Ўзбекистонда йилнинг сўнгги ойига келиб 36 турдаги муҳим озиқ-овқатлар учун ноллаштирилган божларнинг имтиёз даври яна узайтирилади. Нега божларни доимий асосда ноллаштириш мумкин эмас?

5 та чиқинди ташиш корхонаси томонидан 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ йиғиб олинган. Шундай бир вазиятда чиқинди тўловларини ундиришни электрга боғлаш тўғри қарор бўлдими?

Наманганда солиқ тўловларини ҳам электрга боғлаш синовдан ўтказилади. Коммунал тўловлар бўйича Ягона биллинг яратиш бўйича берилган вазифалар мутасаддиларнинг эсидан чиқдими?

Ҳафта ичида мунозалар келтириб чиқарган мавзу: HGT иловаси Энергетика вазирлигиникими ёки хусусий инвесторники?

Парламент энергетика вазирини гиламга чақирмоқда. Вазир ёқимсиз саволларга жавоб берадими?

Шунингдек, Президентнинг энергетика объектларини ишга туширгани ҳамда Андижон вилоятида экологик рейдларда сомсахоналарнинг тандирлари бузилгани қандай резонанс бергани ҳақида эксперт мулоҳазалари берилган.

Теглар

Мавзуга оид