Logo

АЁҚШларда тушум 3,3 трлн сўмга етди

Кеча 20:301 дақиқа

Ўзбекистонда автойўқилғи қуйиш шохобчалари тушуми май ойида 3,3 триллион сўмдан ошди. Нақдсиз тўловлар улуши эса 100 фоизга етди.

АЁҚШларда тушум 3,3 трлн сўмга етди

2026 йил май ойида Ўзбекистондаги автойўқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) орқали амалга оширилган савдо тушуми 3 триллион 326,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Таққослаш учун, 2025 йил май ойида мазкур кўрсаткич 2 триллион 932,6 миллиард сўм бўлган. Шу тариқа, бир йил ичида тушум ҳажми 393,9 миллиард сўмга ёки 13,4 фоизга ошган.

2024 йил май ойида эса АЁҚШлар орқали қайд этилган умумий савдо тушуми 2 триллион 175,8 миллиард сўмни ташкил этган.

Нақдсиз тўловлар улуши ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил май ойида автойўқилғи қуйиш шохобчаларидаги нақдсиз тўловлар улуши 34 фоизни ташкил қилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 36 фоизга етган.

2026 йил май ойида эса барча ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда қайд этилган ва ушбу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этган.

Марказий банк қайд этишича, тушумнинг ўсиши нафақат савдо фаоллигининг ошиши, балки ҳисоб-китобларнинг ягона рақамли маълумотлар тизимида янада тўлиқ акс эта бошлагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид