БАА банки Ўзбекистоннинг «яшил иқтисодиёт» лойиҳаларига сармоя киритмоқчи

Бугун 21:201 дақиқа

Ўзбекистон томони БААнинг энг йирик молия институти раҳбарияти билан учрашувда давлат тасарруфидаги банкларни хусусийлаштириш жараёни ҳақида маълумот берди.

БАА банки Ўзбекистоннинг «яшил иқтисодиёт» лойиҳаларига сармоя киритмоқчи

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси вакиллари Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик молия институти — «First Abu Dhabi Bank» (FAB) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Учрашувда икки томонлама банк-молия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда банк-молия секторини либераллаштириш, хусусан, банкларни хусусийлаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда молиявий бозорни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар эришилган келишувларга кўра, қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни бошлайди:

• «Яшил иқтисодиёт»: «First Abu Dhabi Bank» иштирокида Ўзбекистондаги экологик тоза лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш белгилаб олинди.
Исломий молия: Маҳаллий тижорат банкларида исломий молиялаштириш воситаларини жорий этиш мақсадида банк экспертларини жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Инвестиция форуми: Банк вакиллари V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, Бош қароргоҳи Абу-Дабида жойлашган «First Abu Dhabi Bank» Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик тижорат банки ҳисобланади. 2025 йил якунларига кўра, молия институтининг активлари ҳажми 330 миллиард долларни, соф фойдаси эса 4,4 миллиард долларни ташкил этган. Банк Америка, Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаларида кенг тармоқли ваколатхоналарга эга.

Теглар

Мавзуга оид