БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очди, парвозлар тикланди

Бугун 09:451 дақиқа

БААда хавфсизлик чекловлари бекор қилиниб, ҳаво ҳудуди қайта очилди, парвозлар одатий тартибга қайтди ва авиация тизими босқичма-босқич тикланмоқда.

БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очди, парвозлар тикланди

Бирлашган Араб Амирликлари 2 май куни ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини расман эълон қилди. Мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси маълумотига кўра, вақтинчалик жорий этилган хавфсизлик чекловлари бекор қилинган ва барча парвозлар одатий режимга қайтарилган.

Расмийларга кўра, ҳаво қатновларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вазият доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Шу билан бирга, авиақатновлар босқичма-босқич тўлиқ ҳажмда тикланиши кутилмоқда.

Мазкур чекловлар Яқин Шарқда кескинлашган вазият ортидан жорий этилган эди. Хусусан, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган ҳужумлар ва Теҳроннинг жавоб зарбалари минтақада хавфсизлик таҳдидларини кучайтирган.

Ушбу зиддиятлар туфайли Форс кўрфази давлатлари бир муддат фуқаро авиацияси учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишга мажбур бўлди. Бу эса минтақадаги авиация тизимига жиддий таъсир кўрсатди.

Хусусан, Дубай халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтаб қолиши иқтисодиётга катта зарар келтирган. NDTV World баҳолашларига кўра, аэропорт ишининг тўхташи амирлик иқтисодиёти учун ҳар дақиқада тахминан 1 миллион доллар йўқотишга тенг бўлган.

Авиакомпаниялар, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасидаги йўқотишларни ҳам ҳисобга олганда, юзага келган беқарорлик БАА иқтисодиётига сезиларли салбий таъсир кўрсатган.

Теглар

Мавзуга оид