Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

Марказий банк 2026-йил 4-май ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Ўтган ҳафтада микроқарзлар бўйича фоиз ставкаси энг паст даражага тушганди.

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Марказий банк 2026-йил 4-май ҳолатига кўра, тижорат банкларининг микроқарз ва автокредитлар бўйича янги фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги маълумотларга кўра, микроқарзлар бўйича ўртача ставка 28,9 фоизни, автокредитлар бўйича эса 22,3 фоизни ташкил этди.

Автокредитлар бўйича янги ҳафтадаги кўрсаткич фоиз ставкаларини эълон қилиш бошлангандан бери кузатилган энг паст даража бўлди. Охирги марта энг паст даража 2026-йил 2-март ҳолатига кўра, 22,5 фоиз даражасида қайд этилган эди. Микрокредит ставкалари эса ўтган ҳафтада 28,7 фоизга тушиб, рекорд даражада пасайиш қайд этганди.

Микроқарзлар

Микроқарзлар сегментида энг паст ставка 22,6 фоиз билан «Aloqabank»да қайд этилди. Ундан кейин «Миллий банк» 23,7 фоиз ва «Infinbank» 24,4 фоиз билан нисбатан мақбул шартларни таклиф қилмоқда. Шунингдек, «Trastbank» (24,8 фоиз) ва «BRB» (25,0 фоиз) ҳам паст сегментдан жой олган.

Ўрта сегментда ставкалар асосан 25–27 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «Turonbank» 25,1 фоиз, «Orient Finans bank» 25,9 фоиз, «Asakabank» 26,5 фоиз, «Mikrokreditbank» 26,6 фоиз ва «Agrobank» 26,7 фоиз ставка билан кредит ажратмоқда. «Xalq banki» (26,8 фоиз), «SQB» (27,1 фоиз) ва «Asia Alliance bank» (27,7 фоиз) ҳам шу гуруҳга киради.

Юқори сегментда эса фарқ сезиларли. «Гарант банк»да 29,8 фоиз, «Madad Invest bank»да 30,1 фоиз, «Universal bank»да 30,3 фоиз ва «Poytaxt bank»да 31,6 фоиз кузатилди. Энг юқори ставкалар «TBC bank» (38,4 фоиз), «Uzum bank» (38,0 фоиз), «AVO bank» (39,9 фоиз), «Anor bank» (41,2 фоиз) ва «Tenge bank»да (42,6 фоиз) қайд этилди.

0

Manba: Markaziy bank

Автокредитлар

Автокредитлар сегментида энг паст ставка 18,3 фоиз билан «BRB»да қайд этилди. Шунингдек, «Davr bank» 18,6 фоиз ва «Garant bank» 19,6 фоиз билан нисбатан арзон кредит таклиф қилмоқда. «Hamkorbank» (19,8 фоиз) ва «Apex bank» (20,1 фоиз) ҳам паст сегментдан жой олган.

Ўрта сегментда ставкалар 21–24 фоиз оралиғида шаклланган. Хусусан, «SQB» 21,6 фоиз, «Infinbank» 21,8 фоиз, «Aloqabank» 21,9 фоиз ва «Ipoteka bank» 22,1 фоиз ставка билан кредит ажратмоқда. Шунингдек, «Xalq banki» (23,4 фоиз), «Trastbank» (23,6 фоиз) ва «Milliy bank» (23,7 фоиз) таклифлари ҳам шу диапазонда.

Юқори сегментда эса ставкалар 24 фоиздан юқори. «Mikrokreditbank» 24,0 фоиз, «Asakabank» 24,4 фоиз, «Turonbank» 25,1 фоиз ва «Agrobank» 25,3 фоиз ставка билан кредит тақдим этмоқда. Энг юқори кўрсаткич «Madad Invest bank»да — 27,9 фоиз.

00

Manba: Markaziy bank

Теглар

Мавзуга оид