Logo

Банкларда автокредитлар ўртача фоизи тўрт ҳафтадан бери рекорд даражада пасаймоқда

Бу кўрсаткич Марказий банк микроқарз ва автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини эълон қилишни бошлаганидан бери кузатилган энг паст даража бўлди.

Банкларда автокредитлар ўртача фоизи тўрт ҳафтадан бери рекорд даражада пасаймоқда © Shutterstock

Марказий банк 2026 йил 8 июн ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Янги ҳафтада автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,5 фоизни, микроқарзлар бўйича эса 29,4 фоизни ташкил этди. Автокредитларнинг янги ҳафтадаги кўрсаткичи бир ҳафта аввалги 21,7 фоиздан ҳам паст бўлиб, Марказий банк ушбу статистикани эълон қилишни бошлаганидан бери кузатилган энг паст даражалардан бири сифатида қайд этилди.

Микроқарзлар

Микроқарзлар сегментида энг паст фоиз ставкаси 23,2 фоиз билан «Aloqabank»да қайд этилди. Кейинги ўринларда «Аsia Alliance Bank» 24 фоиз, «Infinbank» 24,2 фоиз, «Trastbank» 25,1 фоиз ва «Миллий банк» 25,3 фоиз ставка билан жойлашди.

Шунингдек, «Turonbank» 25,6 фоиз, «BRB» 25,7 фоиз, «OFB» 25,9 фоиз, «Asakabank» 26,3 фоиз, «Xalq banki» ва «Mikrokreditbank» 26,7 фоиздан, «Agrobank» 26,8 фоиз ҳамда «SQB» 27,1 фоиз ставка билан микроқарз таклиф қилмоқда. «Garant bank»да бу кўрсаткич 27,5 фоизни ташкил этган.

Юқори сегментда эса «Universal bank» 30,1 фоиз, «Poytaxt bank» 30,6 фоиз, «Apex Bank» 31,2 фоиз, «Madad Invest Bank» 31,3 фоиз ва «Hamkorbank» 32,2 фоиз ставка таклиф қилмоқда.

Энг юқори ставкалар «Ипотека банк» 33,6 фоиз, «Ipak Yo‘li bank» 34,1 фоиз, «Davr bank» 34,5 фоиз, «TBC bank» 35,3 фоиз, «Uzum Bank» 38 фоиз, «AVO Bank» 39,9 фоиз, «Anor bank» 41,6 фоиз ва «Tenge bank» 42,5 фоизда қайд этилди.

1


Автокредитлар

Автокредитлар бўйича энг паст ставка 18,1 фоиз билан «Davr bank»да қайд этилди. Кейинги ўринларда «BRB» 19,4 фоиз, «Garant bank» 19,5 фоиз ва «Apex bank» 20,7 фоиз ставка билан жойлашди. Шунингдек, «Aloqabank» 21 фоиз, «Hamkorbank» 21,1 фоиз, «SQB» 21,3 фоиз, «Ipotekabank» 21,6 фоиз ва «Ipak Yo‘li bank» 21,8 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда.

Ўрта сегментда «OFB» 22,5 фоиз, «Asakabank» 22,6 фоиз, «Mikrokreditbank» 22,8 фоиз, «Trastbank» 23,1 фоиз, «Xalq banki» 23,2 фоиз, «Аsia Alliance Bank» 23,3 фоиз ва «Миллий банк» 23,6 фоиз ставка таклиф қилмоқда.

Юқори сегментда эса «Agrobank» 24,3 фоиз ва «Турон банк» 24,9 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда. Маълумотларга кўра, банклар орасида энг юқори автокредит ставкаси 27,9 фоиз билан «Madad Invest Bank»да қайд этилган.

2

Теглар

Мавзуга оид