Байрам кунлари Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

29.08.2025 | 16:303 дақиқа

Ҳафта охирида салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +28…+36, кечаси +13…+16 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Байрам кунлари Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади
Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво салқинлашиши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 29 август куни кундузи Ўзбекистон бўйича булутсиз ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +36...+39 даража, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +41 даражагача бўлади. 30 августдан бошлаб республика ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 30 августда +31...36 даража, 31 август- 1 сентабрда +28...+33 даражани ташкил этади. Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиларли бўлади, 1 сентабрга келиб, ҳарорат кечаси +13...16 даражагача пасаяди. Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда, 30-31 август ва 1 сентабрда айрим жойларда баъзида секундига 20-23 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тошкентда ҳаво булутсиз бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 30-31 августда секундига 10-14 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Бугун кундузи ҳарорат +37...+39 даража, шанба куни +34...+36 даража, якшанба ва душанба кунлари +30...+32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин +13...+15 даражагача пасаяди.  

Теглар

Мавзуга оид