add

Биржа савдоларида ун ва пахта ёғи нархлари пасайди

28.10.2025 | 12:319441 дақиқа

Ўтган ҳафта мобайнида ўтказилган биржа савдоларида ун ва пахта ёғи нархларида сезиларли пасайиш кузатилди.

Биржа савдоларида ун ва пахта ёғи нархлари пасайди

Ўтган ҳафта, яъни 20–26 октябр кунлари «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 40 453 та битим тузилди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг қарийб 219,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди. Шунингдек, очиқ биржа савдолари орқали жами 16 956 та битим тузилди.

Биржа савдоларига кўра, ўтган ҳафта давомида бир тонна уннинг ўртача нархи 4 млн 118,1 минг сўмдан 3 млн 722,5 минг сўмгача пасайди.

Шу билан бирга, бир тонна барча навли пахта ёғининг ўртача нархи 16 млн 462,6 минг сўмдан 11 млн 307,7 минг сўмгача пасайганлиги кузатилди.

Теглар

Мавзуга оид