add

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми оширилади

Бугун 10:441 дақиқа

«Ўзбекнефтгаз» метан заправкалар фаолиятига киритилаётган вақтинчалик чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилишини маълум қилди.

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми оширилади

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти совуқ ҳаво оқими сабаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилиши муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилишини маълум қилди.

Компания маълумотига кўра, барча ҳудудларда зарур миқдорда ёқилғи захиралари шакллантирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат даражасида назоратга олинган.

«Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган», — дейилади хабарда.

«Ўзбекнефтгаз» хусусий автозаправка шохобчалари эгаларига алоҳида мурожаат қилиб, нархларни асоссиз равишда оширмасликка чақирди. Компания таъкидлашича, бензинни сифат ва миқдор жиҳатидан белгиланган талабларга мувофиқ сотиш талаб этилади, назорат тадбирлари эса кучайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ва газга талаб ошиши ортидан метан заправкалар фаолияти яна вақтинча чеклов киритилиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид