add

Биржада цемент ва буғдой нархларида пасайиш кузатилди

Ўтган ҳафта мобайнида ўтказилган биржа савдоларида цемент ва буғдой нархлари пасайгани маълум бўлди.

Биржада цемент ва буғдой нархларида пасайиш кузатилди

Ўтган ҳафта, яъни 27 октябр – 2 ноябр кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 38 027 та битим тузилди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 150,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Биржа савдоларига 655 889,0 тонна цемент қўйилиб, унинг 247 448 тоннаси (37,7 фоизи) сотилди. Бир тонна цементнинг ўртача кунлик нархи 642,3 минг сўмдан 578,2 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада 35 592 тонна буғдой биржа савдолари орқали сотилди. Савдоларда бир тонна буғдойнинг кунлик ўртача нархи 3 172,6 минг сўмдан 3 140,5 минг сўмгача пасайди.

Теглар

Мавзуга оид

Биржада цемент ва буғдой нархларида пасайиш кузатилди | Vaqt.uz