«Битта дарахт кесилишини трагедия қилиш керак эмас» — Пойтахт ҳокими

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов пойтахтда дарахтлар кесилиши масаласига муносабат билдириб, айрим ҳолатларда буни «халқ манфаати» билан боғлаш мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, дарахтлар заруратсиз ёки шахсий манфаат йўлида кесилса — бу салбий ҳолат, аммо жамоатчилик ёки экология учун муҳим лойиҳалар доирасида бундай қарорлар қабул қилиниши мумкин.

«Битта дарахт кесилишини трагедия қилиш керак эмас» — Пойтахт ҳокими © Toshkent shahar hokimligi matbuot xizmati

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Gazeta мухбирининг: «Шаҳарда дарахт кесилса, ичингизда нима ўтади?» деган саволига жавоб берди.

«Касалланмаган бўлса, заруратсиз кесиб ташланган бўлса, ёки шахсий эҳтиёжга боғланган бўлса, албатта, менинг фикрим салбий. Лекин зарарланган дарахтни олиб ташлашми, ёки бирон бир бундан ҳам яхши лойиҳани амалга ошириш учун шароит яратиш, экология ёки халқ манфаати кўзланган лойиҳа бўлса, албатта, тарозига битта дарахтни олиш керак эмас... Халқ манфаати қаерда юқори бўлса, шуни кўриш керак. Худога шукр, дарахт экадиган жойларимиз кўп, экологик муҳитни яхшилайдиган ишларимиз тури кўп, шуларни амалга ошираверишимиз керак. Битта дарахт кесилиб қолса, яхши эмас, лекин уни трагедия қилишимиз керак эмас», – деган шаҳар ҳокими.

Суҳбат давомида Умрзоқов давлат хизматчилари ва амалдорларнинг жамоат транспортидан фойдаланиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«[Амалдорлар ҳам] жамоат транспортида юради, [қачонки] жамоат транспортига чиқиб, ишга кечикмасдан, ярим соат – 40 дақиқада етиб оладиган имконият бўлса, ўшанда жамоат транспортига ўтади. Мен ўйлашимча, бу [жамоат транспотини ривожлантириш] – капитал ҳажми катта лойиҳа, лекин ўйлайманки, 3–5 йилларда эришиб оламиз», – деган у

Теглар

Мавзуга оид