Бизнес учун кредитни қайси банкдан олган маъқул?
Марказий банк юридик шахслар учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
© © Foto: spot.uzМарказий банк 2026 йил 27 апрел ҳолатига кўра, юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича янги фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги маълумотларга кўра, айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар бўйича ўртача ставка 23,5 фоизни, асосий воситалар хариди учун эса 23,4 фоизни ташкил этган.
Таққослаш учун, ўтган ҳафтада айланма маблағлар бўйича ўртача ставка 25,4 фоиз, асосий воситалар учун эса 23,9 фоиз даражасида қайд этилган эди. Янги ҳафтада айниқса айланма маблағлар сегментида сезиларли пасайиш кузатилган.
Айланма маблағларни тўлдириш сегментида ставкалар 20,9 фоиздан 29,2 фоизгача бўлган. Бу йўналишда энг паст ставка «Milliy bank»да (20,9 фоиз), «OFB»да (21,2 фоиз) ва «KDB bank»да (21,5 фоиз) қайд этилган.
Шунингдек, «Aloqabank» (22,1 фоиз), «Xalq banki» (22,3 фоиз) ва «Ipoteka bank» (22,5 фоиз) ҳам нисбатан мақбул шартларни таклиф қилмоқда.
Ўрта сегментда ставкалар асосан 23–25 фоиз оралиғида шаклланган. Жумладан, «Mikrokreditbank» (22,7 фоиз), «BRB» (23,1 фоиз), «Ipak Yo‘li bank» ва «Hamkorbank» (23,7 фоиздан), «Trastbank» (23,8 фоиз) ҳамда «Apex bank» ва «Agrobank» (24,0 фоиздан) шу гуруҳга киради. «Kapitalbank»да бу кўрсаткич 24,1 фоизни ташкил этган.
Юқори сегментда эса фарқ анча катта. «Turon bank» (24,5 фоиз), «Ziraat bank» (24,7 фоиз), «Infinbank» (24,9 фоиз) ва «Garant bank» (25,1 фоиз) ставкалари қайд этилган. Энг юқори фоизлар «Universal bank» (27,0 фоиз), «Madad Invest bank» (28,0 фоиз) ва «Anor bank»да (29,2 фоиз) кузатилди.

Асосий воситаларни харид қилиш учун ажратиладиган кредитларда эса ставкалар 18,9 фоиздан 27,5 фоизгача бўлган. Бу сегментда энг паст ставка «Trastbank»да (18,9 фоиз), «Xalq banki»да (20,4 фоиз) ва «Milliy bank»да (20,5 фоиз) қайд этилди. Шунингдек, «BRB» (20,6 фоиз), «Mikrokreditbank» (22,4 фоиз), «Ipoteka bank» ва «Aloqabank» (22,7 фоиздан) ҳам нисбатан паст ставкаларни таклиф қилмоқда.
Ўрта сегментда «Agrobank» (23,0 фоиз), «Turonbank» ва «SQB» (23,8 фоиздан), «Infinbank» ва «Asia Alliance bank» (24,3 фоиздан), «Ipak Yo‘li bank» (24,5 фоиз) ҳамда «Davr bank» (24,8 фоиз) жой олган.
Юқори сегментда эса «Kapitalbank» (25,0 фоиз), «Asakabank» (25,1 фоиз), «Hamkorbank» (25,2 фоиз) ва «Tenge bank» (26,0 фоиз) ставкалари қайд этилган. Энг юқори кўрсаткич «Garant bank»да — 27,5 фоиз.






