add

«Бизнесни ривожлантириш банки» ходимига жиноят иши қўзғатилди

Бугун 13:553631 дақиқа

«Бизнесни ривожлантириш банки» ходими кредит ажратиб бериши учун пора олаётганда қўлга олинди.

«Бизнесни ривожлантириш банки» ходимига жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг ҳудудий бошқарма ходими фуқарога кредит ажратиш жараёнида ноқонуний равишда пул талаб қилган пайтда давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, ходим Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит расмийлаштиришни тезлаштириш ва муаммоларни ҳал қилиш учун 2000 АҚШ доллари ҳамда 1,3 млн сўм талаб қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро 17 млрд сўмлик кредит ажратиш юзасидан банкка мурожаат қилган. Мутахассис унга кредит олиш учун тақдим этилган гаров объекти «Электрон баҳолаш» тизимида етарли қийматга эга эмаслигини билдирган ва бу муаммони бартараф этишни ваъда қилган ҳолда пул талаб қилиш йўли билан фирибгарликка қўл ургани аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимни пора олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушлаб, мавжуд ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатди. Тергов материаллари мазкур ҳолат банк соҳасида шаффофлик ва қонунчилик талабларига амал қилиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ҳозирда айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва қўшимча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид