add

Блогер «Real Sanjik» ҳибсга олинди

28.11.2025 | 15:2414751 дақиқа

У товламачилик, ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш каби жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Блогер «Real Sanjik» ҳибсга олинди

Фермер ва блогер, «Real Sanjik» тахаллуси остида фаолият юритувчи С. К. ҳибсга олинди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида маълум қилди.

Ташановга кўра, жорий йилнинг 26 ноябр куни соат тахминан 19:00 атрофида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган махсус рейд давомида ижтимоий тармоқларда «Real Sanjik» тахаллуси остида фаолият юритувчи С. К. ҳибсга олинган.

Қайд этилишича. блогер товламачилик, ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш сингари жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

“Расмийлардан мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ кутиш баробарида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини процессуал талабларга мувофиқ иш юритишга чақирамиз. Блогердан жабрланган фуқаро Ж. А. ижтимоий тармоқда Президент Администрацияси мулозимлари унинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганини таъкидлаганди», - деди ҳуқуқбон.

Маълумот учун, 2024 йил август ойида Ш.Р. никоҳ ва тўй баҳонасида 1999 йилда туғилган Ш.А.нинг ишончига кириб, муаммолари борлигини айтиб уйни вақтинча гаровга қўйишни таклиф қилган, кейин эса ушбу уйни блогер ва тадбиркор С.К.га 240 минг долларга сотган. Ҳодиса муҳокамага айланганидан кейин С.К. қиз ва йигит орасидаги можародан бехабар эканини айтиб, уйни болалар уйига эҳсон қилишини билдирган, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги уйни топширишга оид нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаганини маълум қилган.

Теглар

Мавзуга оид

Блогер «Real Sanjik» ҳибсга олинди | Vaqt.uz