add

Блогерлар реклама қонунини бузганликда айбланмоқда

22.08.2025 | 11:0026042

Инстаграмда юз минглаб аудиторияга эга блогерлар О.Жўраев ва А.Абдураҳмоновга нисбатан Рақобат қўмитаси томонидан чора кўрилди.

Блогерлар реклама қонунини бузганликда айбланмоқда
Рақобат қўмитасининг хабар беришича, блогер Отабек Жўраев ва А.Абдураҳмонов «ADWORLD GROUP» МЧЖ фаолиятини тарғиб қилган. Улар фуқароларга консалтинг эмас, балки тўғридан тўғри хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилгани аниқланди. «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, бу каби фаолиятни фақат лицензияга эга бўлган ташкилотлар амалга ошириши мумкин. Лицензиясиз хорижда ишга жойлаштириш тақиқланади. Шунингдек, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасида кўра, тегишли сертификат ва рухсатномаларга эга бўлмаган хизмат ва товарларни реклама қилиш ҳам мумкин эмас. Аниқланган ҳолатлар юзасидан О.Жўраев ва А.Абдураҳмоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган ва материаллар судга юборилган. Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Рақобат қўмитаси кўп сонли кузатувчиларга эга блогерлар ўз саҳифаларида қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётгани аниқлаган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Блогерлар реклама қонунини бузганликда айбланмоқда | Vaqt.uz