Logo

БМТда Ўзбекистон иштирокида Фаластиннинг тақдири бўйича муҳим қарор қабул қилинди

БМТ Бош Ассамблеяси фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқловчи қарорни овозга қўйди.

БМТда Ўзбекистон иштирокида Фаластиннинг тақдири бўйича муҳим қарор қабул қилинди

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, шу жумладан мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш ҳуқуқи, яна бир бор тасдиқланди. Ҳужжат овозга қўйилди ва халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

«Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи» номли қарор лойиҳаси етти давлат томонидан тайёрланган. Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Резолюцияни Ўзбекистонни ҳам қўшган ҳолда 164 мамлакат қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШни ўз ичига олган саккиз давлат қарши овоз берди, тўққиз давлат эса бетараф қолди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.