add

Бўкада қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизимини қурилади

Энергетика вазирлиги Хитойнинг «China Datang» компанияси билан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизимини қуриш бўйича битим имзолади.

Бўкада қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизимини қурилади

Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизими қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Хитойнинг «China Datang» компанияси партия қўмитаси котиби ва директорлар кенгаши раиси Лю Сзюн бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда айтилди. Шунингдек, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган қатор йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланишича, «China Datang» Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка туманида 263 MW қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу станция орқали йилига 575 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 154 миллион куб метр табиий газ тежалиши таъминланади.

Шунингдек, компания маҳаллий кадрлар салоҳиятини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бўка туманидаги қуёш станцияси ҳудудида «Энергетика соҳасида инновацион технологиялар бўйича қўшма илмий-тадқиқот маркази» ташкил этилмоқда. Бу марказ орқали маҳаллий мутахассислар замонавий технологиялар ва илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш имконига эга бўлади.

Томонлар Бўка туманида қуёш энергияси билан бирга энергияни сақлаш тизимини ҳам йўлга қўйиш бўйича янги битимлар имзолашди. Ушбу келишув Ўзбекистонда барқарор энергетика тизимини шакллантириш ва «яшил» иқтисодиёт сари қадам ташлашда муҳим босқич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Sumitomo Corporation компанияси Самарқанд ва Бухорода 1 000 MW қувватли қуёш станциялари ва 1 336 MWh батареяли энергия сақлаш тизимини қуришни молиялаштираётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Бўкада қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизимини қурилади | Vaqt.uz