Бойсунда яна нефт аралаш суюқлик оқаётгани кузатилди

Бугун 16:531 дақиқа

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида кучли сел оқибатида нефт аралаш суюқлик сизиб чиқди.

Бойсунда яна нефт аралаш суюқлик оқаётгани кузатилди © Ekologiya va iqlim o‘zgarishi milliy qo‘mitasi

Бойсун тумани ҳудудида 2 май куни эрталаб кучли сел оқибатида нефт аралаш суюқлик сизиб чиқди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса соат 06:30 атрофида содир бўлган. Сел оқими таъсирида хандақ бузилиб, нефть аралаш суюқлик сизиб чиққан.

Айни пайтда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, Экополитсия ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида фаолият олиб бормоқда.

«Ҳозирда ўрганиш давом этмоқда ва натижаларига кўра қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрел кун Бойсун туманидада содир бўлган сел оқими «ERIEEL GROUP» томонидан ясалган нефт маҳсулоти сақловчи дамбани ювиб кетиши оқибатида мазут Сурхондарёгача оқиб келган. Натижада экологияга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид