
Бозордаги тижорий видео пулли: Тошкент ҳокими қароридан нималар кўзланган?
Бугун 19:152491
Энди Тошкентдаги бозорларда тижорат мақсадида видеога олганлик учун тўлов ундирилади. Бу тартиб Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг 18-ноябрдаги қарорида кўзда тутилган.
Хусусан, бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидан тижорат мақсадида видео/тасвирга олишда фойдаланиш учун 1 соатга 5 миллион сўм тўлов белгиланди. Бунда видеоролик, реклама ролиги, клип ёки бошқа усулда видео/тасвирга олиш назарда тутилган. Аммо хориждан келган туристлар ва оммавий ахборот воситалари бундан мустасно ҳисобланади.
Кеча ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги илк хабарлар тарқаларкан, у кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлди.
Турли муҳокама ва саволлар бугун, 19-ноябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор бўйича тушунтириш беришидан кейин ҳам учраб турибди-ки, биз шундай тушунмовчилик ва саволлар юзаисдан ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари Гулноза Қосимовага микрафон тутдик.
Теглар






