add

Бозорлардаги автотураргоҳлар нархи дам олиш кунлари қимматлашади

20.11.2025 | 13:252771 Дақиқа

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бозорлардаги автотураргоҳлар нархлари дам олиш кунлари оширилиши белгиланди. Автотураргоҳларда туриш вақтига қараб тўлов тарифлари янгиланиб боради. Ҳокимлик бу борада қўшимча тушунтириш берди.

Бозорлардаги автотураргоҳлар нархи дам олиш кунлари қимматлашади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ, пойтахт бозорлари ва савдо мажмуаларидаги автотураргоҳлар нархлари дам олиш кунлари оширилиши белгиланган эди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, «Муниципал активларни бошқариш» давлат унитар корхонаси автотураргоҳларда машиналарнинг ҳақиқий туриш вақтларини ўрганган. Таҳлиллар кўпчилик харидорнинг бозордаги ҳаракатлари учун икки соатгача вақт етарли эканини кўрсатган. Шу боис дастлабки икки соатлик тўлов миқдори ўзгармаган ва оддий ташриф буюрувчилар учун қулайлик сақлаб қолинган.

Икки соатдан ортиқ туриш, одатда, бозор ходимлари, тадбиркорлар ва фаолияти бозор ёки унга туташ ҳудудда боғланган шахсларга тегишли экани таъкидланди. Янгиланган тарифлар айнан шу тоифага кўпроқ таъсир қилиши, харидорларнинг кундалик харажатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги айтилди.

Ҳокимликка кўра, тарифларни оширишдан кўзланган асосий мақсад — дам олиш кунлари кузатиладиган ортиқча юкламани камайтириш, автотураргоҳларда тез айланишни таъминлаш ва ҳар бир ташриф буюрувчи учун бўш жой яратишдир. Узоқ вақт туришнинг қимматлаштирилиши машиналарнинг ўз вақтида жой бўшатишини рағбатлантириб, атрофдаги йўллардаги транспорт ҳаракатининг яхшиланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳокимлик қарори билан бозорлар ҳудудида тижорий видео ва тасвирга олиш учун ҳам тўлов жорий этилгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид