add

Бразилиянинг жанубидаги торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, содир бўлган кучли торнадо оқибатида юзлаб одамлар жароҳат олди ва мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

Бразилиянинг жанубидаги торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Reuters ахборот агентлигига кўра, 8 ноябр куни Бразилиянинг Жанубида жойлашган Парана штатида кучли шамол ва жала ёмғир билан бирга келган торнадо катта вайронагарчиликка сабаб бўлди. Табиий офат натижасида 6 киши ҳалок бўлиб, юзлаб фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олишган.

Энг катта зарар Риу-Бониту-ду-Игуасу шаҳрига етди. Шаҳар ҳудудининг ярмидан кўпида биноларнинг томлари қулаган ва бир нечта иншоотлар бутунлай вайрон бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, 437 киши жароҳатланиб, тиббий ёрдам олган. Тахминан 1 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Яқинда жойлашган Гуарапуава шаҳри ҳам табиий офатдан жабр кўрган.

Қайд этилишича, шамол тезлиги соатига 180–250 километргача етган. Бу мамлакат учун сўнгги йиллардаги энг кучли торнадолардан бири ҳисобланади.

Мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва X ижтимоий тармоғида Парана аҳолисига ёрдам кўрсатилишини давом эттирилишини ёзиб, ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Теглар

Мавзуга оид

Бразилиянинг жанубидаги торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди | Vaqt.uz