
Бразилиянинг собиқ президенти 27 йиллик қамоқ жазосини ўташни бошлади
Жаир Болсонару давлат тўнтариши уриниши суд томонидан 27 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум этилган. У энди жазони қаттиқ режимли колонияда ўташни бошлади.

Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару 27 йилдан зиёд қамоқ жазосини ўташни бошлади. У Бразилиядаги Федерал полиция тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Жазо мамлакат Олий Федерал суди қарори билан белгиланган бўлиб, унга кўра Болсонару 24 йил-у 9 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган, бу муддатнинг 2 йилу 6 ойи назорат остида бўлади.
ТАСС хабарига кўра, судя Алешандри ди Морайс ҳукмни эълон қилар экан, суднинг энди бу иш бўйича апелляциялар қабул қилмаслигини маълум қилди. Болсонару 22 ноябр куни ҳибсга олинган, унга электрон кузатув браслетини бузишга уриниш сабаб бўлган.
Жиноий ишга асос бўлган воқеа 2023 йил январда содир бўлган. 11 сентябрь куни суд Болсонаруни мамлакатда амалга келаётган президент Луис Инасиу Лула да Силванинг ҳокимиятга келишига тўсқинлик қилиш мақсадида тузилган фитнага алоқадор деб топди.
Суд ҳужжатларида айтилишича, Болсонару тарафдорлари мамлакатда ноқонуний тўнтариш йўли орқали ҳокимиятни эгаллашга уринган. Бу жараён давомида давлат идоралари ва сайлов тизимларига тажовуз қилинган, оммавий тартибсизликлар рўй берган.
Аввалроқ Франция собиқ президенти Николя Саркози сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштиргани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик. У қамоқда 20 кун сақлангач, озод қилинган.





