add

Бухорода ИИО ходими оиласи билан ис газидан вафот этди

Текширув маълумотларига кўра, уларнинг ўлим сабаби ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолияти етишмовчилиги билан боғлиқ.

Бухорода ИИО ходими оиласи билан ис газидан вафот этди

Бухоро шаҳар Ҳамза кўчасидаги кўп қаватли уйда яшаган ички ишлар органи ходими, унинг аёли ва икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Vaqt.uz'га маълум қилди.

Унинг билдиришича, кеча, 23 ноябрь куни Бухоро шаҳар Ҳамза кўчаси 15-уйдаги хондаонларнинг бирида яшаган оила – 1982 йилда туғилган эркак, унинг 1985 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди (қизлар) вафот этган.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

18 ноябр куни Андижон вилоятида ҳам Ички ишлар органларида хизмат қилиб келган ходим ва унинг 1 нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Теглар

Мавзуга оид