Logo

Click Claude СИъдан кенг кўламда фойдаланишни бошламоқда

Click ходимлар учун сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бугунги кунда 35 фоиздан ортиқ ходимлар иш жараёнларида СИъдан фаол фойдаланмоқда.

Click Claude СИъдан кенг кўламда фойдаланишни бошламоқда

Компания технология билан танишиш босқичини якунлаб, СИъни кундалик ишда мунтазам қўллаш босқичига ўтмоқда. Ходимлар мазкур технологиялардан ҳужжатлар тайёрлаш, ахборотни таҳлил қилиш, матнлар билан ишлаш, вазифаларни тартибга солиш, ечимлар излаш ва кундалик жараёнларни тезлаштириш учун фойдаланмоқда.

Асосий воситалардан бири — Anthropic компаниясининг Claude СИ модели. У узун матнлар, мураккаб ҳужжатлар, таҳлилий вазифалар, код ва кўп босқичли сўровлар билан ишлашга мўлжалланган. Корпоратив муҳитда Cлауде катта ҳажмдаги ахборотни тез қайта ишлаш, маълумотларни солиштириш ва қарор қабул қилиш учун асос тайёрлаш зарур бўлган ҳолатларда фойдали.

Clickъда бу ёндашув аллақачон амалий ечимларга ўтмоқда. Масалан, ПР бошқармаси раҳбари Гулноза Давлетмендова дастурлаш бўйича тажрибага эга бўлмаган ҳолда, ПР ва финтех соҳасидаги глобал трендлар ҳамда муҳим янгиликларни битта ички Телеграм-каналда жамлайдиган, Cлиcк жамоасига тезкор таҳлил тайёрлашда ёрдам берадиган инсайтлар яратадиган АИ-агентни ишлаб чиқди. Бундай восита жамоага юз бераётган ўзгаришлардан тезроқ хабардор бўлиш ва халқаро янгиликлар бўйича катта ҳажмдаги маълумотларни мустақил ўрганмасдан туриб зарур контекстга эга бўлиш имконини беради.

“Сунъий интеллект — мутахассисларнинг имкониятларини кучайтирувчи восита. Дастурлаш тажрибасига эга бўлмаган ПР-мутахассис трендларни мониторинг қилиш учун ўз СИ-агентини ярата олиши шуни кўрсатадики, сунъий интеллект ғояларни тайёр ечимга айлантиришга ёрдам берадиган иш муҳитининг бир қисмига айланмоқда”, — дейди Гулноза Давлетмендова.

Шу билан бирга, Cлиcк жамоалари бошқа СИ-воситалардан ҳам фойдаланмоқда. Турли сервисларнинг мавжудлиги ходимларга аниқ вазифага мос инструментни танлаш, компанияга эса битта модел билан чекланиб қолмаслик имконини беради.

Click учун СИ ходимлар экспертизасининг ўрнини босмаслиги принсипиал аҳамиятга эга. Сунъий интеллект қоралама тайёрлаш, ёндашувларни топиш, ахборотни қайта ишлаш ёки вариантлар таклиф қилишда ёрдам беради, бироқ якуний қарор инсон томонидан қабул қилинади. Финтех компанияси учун бу айниқса муҳим: тезлик сифат, масъулият ва назорат билан уйғун бўлиши керак.

СИъни кенг жорий этиш тенденсияси жаҳон бозорида ҳам яққол кўринмоқда. Йирик компаниялар алоҳида тажрибалардан сунъий интеллектни иш жараёнларида мунтазам қўллашга босқичма-босқич ўтмоқда: СИ-воситаларни ички платформаларга улайди, ходимларни ўқитади, фойдаланиш қоидаларини шакллантиради ва турли бўлинмалар учун амалий ссенарийларни излайди.

Click учун бу глобал контекст танланган йўналишнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Компания СИъдан фойдаланишни бир марталик технологик тажриба сифатида эмас, балки иш тезлиги ва сифатини оширишга хизмат қиладиган амалий восита сифатида ривожлантирмоқда. Бундай ёндашув амалда самарали ишлаши учун компания ичида Click Talks формати йўлга қўйилган: унда ходимлар тажриба алмашади ва сунъий интеллектни иш жараёнларида қўллашнинг реал ссенарийларини муҳокама қилади.

Бундай ёндашув СИъни иш инфратузилмасининг бир қисми сифатида қўллаш имконини беради. Ходимлар учун бу рутин операцияларга камроқ вақт сарфлаш ва таҳлил, қарор қабул қилиш ҳамда профессионал экспертиза талаб қилинадиган вазифалар учун кўпроқ имкониятга эга бўлишни англатади.

Теглар

Мавзуга оид