«Cobalt» учун шартномаларнинг қайта очилиш санаси маълум қилинди

Кеча 22:251 дақиқа

Харидни UzAutoSavdo сайти ёки расмий дилерлик марказлари орқали расмийлаштириш мумкин.

«Cobalt» учун шартномаларнинг қайта очилиш санаси маълум қилинди

«Chevrolet Cobalt» автомобилларига бўлган юқори талаб ортидан 28 апрел куни соат 10:00 дан барча комплектациялар учун онлайн контрактация бошланади. Бу ҳақда «UzAuto Motors» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, контрактация жараёни барча мижозлар учун очиқ бўлади ва барча комплектацияларни қамраб олади. Шартномани uzavtosavdo.uz сайти ёки Chevrolet расмий дилерлик марказларида расмийлаштириш ёки яқин ҳудуддаги «Chevrolet» расмий дилерлик марказига мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, «Telegram» бот ва «UzAvtoSavdo» мобил иловаси (iOS/Android) орқали навбатни кузатиш ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.

Компанияга кўра, тузилган шартномалар бўйича тўлов 7 календар кун ичида амалга оширилиши лозим. Қолаверса, шартномаларда махсус QR код бўлиши шарт. Таъкидланишича, ушбу код ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. QR кодсиз шартномалар «UzAuto Motors» ва расмий дилерларга алоқадор эмас.

Теглар

Мавзуга оид