Дам олиш кунлари 18 дан ортиқ банк аҳолига хизмат кўрсатади
Марказий банк маълумотига кўра, дам олиш кунлари бир нечта тижорат банклари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматларини амалга оширади.
© Фото: Евгений Сорочин / SpotДам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тижорат банкларининг айрим филиал ва шохобчалари иш фаолиятини давом эттиради. Марказий банк матбуот хизмати дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди.
Шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган банклар рўйхати:
— SQB;
Банклар томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатишни давом эттиради. Ҳар бир банкнинг иш жадвали ҳақидаги батафсил маълумотни уларнинг расмий веб-сайтлари орқали билиб олиш мумкин.
Шунингдек, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн айирбошлаш имкониятлари ҳам мавжуд.





