add

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

Бугун 14:253862 дақиқа

Ўзгидромет 5-8 декабр кунларида Ўзбекистон бўйича об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

5-8 декабр кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Бугун кундузи Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

6-7 декабр кунлари эса республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба куни кечқурун ва якшанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Хоразм вилоятида якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан 5-7 декабрда кечалари -2...+3, кундуз кунлари +8...+13 даража илиқ, шимолда кечалари -2...-7 даража совуқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ бўлади.

8 декабрда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 7-8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Тошкентда 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6-7 декабрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 6 декабрда кечқурун ва 7 декабрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат асосан 5-7 декабрда кечалари 0...+2 даража илиқ, кундуз кунлари +9...+12 даража илиқ бўлади.

8 декабрда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Теглар

Мавзуга оид