add

Дам олиш кунлари ҳарорат -2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

28.11.2025 | 18:582791 дақиқа

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат бироз пасаяди. Кечаси ҳарорат -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ҳарорат -2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.

Жума куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат +15...+18 даража илиққача исийди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат +5...+10 даража илиққача пасаяди.

Дам олиш кунлари Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 2-3 даражага пасаяди. Кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража атрофида бўлади. Шимолда кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин. Бироз кучсиз шамол шарқдан эсиб туради.

Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсиб туради. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +15...+17 даража илиқ бўлади. Шанба ва якшанбада эса кечаси 0...+3 даража, кундузи +11...+14 даража атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Vaqt.uz Тошкентда ёмғир Конституция куни байрами арафасида ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Теглар

Мавзуга оид