add

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Бугун 12:201101 Дақиқа

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кузатилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади, шимолий ҳудудларнинг баъзи жойларида -2 даража совуқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади. Бу меъёрий (ўртача кўп йиллик) кўрсаткичлардан +2...+4 даража юқоридир.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан жуда майин шамол эсиб туради.

Тошкентда эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +4...+6 даража илиқ, кундузи +15...+18 даржа илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсиб туради.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳаво ифлосланиш даражаси инсон ҳаёти учун хавфли даражада турибди. Vaqt.uz бундай шароитда нималарга амал қилиш муҳимлиги ҳақида тавсиялар бериб ўтган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади | Vaqt.uz