Дам олиш кунларида ҳам жазирама иссиқ сақланади

18.07.2025 | 12:302 дақиқа

Ўзбекистонда 18–20 июл кунлари жуда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити ҳукмрон бўлиб қолади. Жанубдан кириб келаётган ҳаво оқимлари ҳароратни кескин ошириши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳам жазирама иссиқ сақланади
Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунлари республика бўйлаб кундузи ҳарорат +40...+43 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида тунда ҳам ҳаво ҳарорати +24...+27 даражадан пастга тушмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жума ва якшанба кунлари иссиқлик бироз пасайиши мумкин. Бу ҳудудларда ҳарорат +35...+38 даража атрофида бўлади. Қолган вилоятларда термик депрессия таъсири туфайли қаттиқ иссиқлик сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва бундан келиб чиқиб чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу, айниқса очиқ майдонларда фаолият юритаётганлар учун хавф туғдириши мумкин. Мутасаддилар аҳолини қаттиқ иссиқдан ҳимоя қилиш чораларини кўришга, қуёш тўғридан-тўғри тушадиган соатларда кўчада юрмасликка чақирмоқда. Тана суюқлик балансига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этиляпти.

Теглар

Мавзуга оид