Давлат идораларида маънавият ва тил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

21.10.2025 | 17:002 дақиқа

Давлат идораларида маънавият ва тил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Давлат идораларида маънавият ва тил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Давлат идораларида маънавият ва тил масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (PQ–308-сон, 20 октябрь 2025 йил) қабул қилинди. Ҳужжатда давлат тилининг нуфузини ошириш ва унинг қўлланилиш доирасини кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, унинг софлигини асраш ҳамда луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш асосий мақсад сифатида белгиланди. Шунингдек, давлат тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлаш ва хорижий ҳамкорликни кенгайтириш вазифаси ҳам устувор йўналишлар қаторига киритилди.

2026 йил 1 январдан бошлаб республика миқёсидаги барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу лавозим идораларда тил сиёсати ва маънавий муҳитни такомиллаштиришга масъул бўлади.

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб қардош тилларда таълим олувчи мактаблар учун ўзбек тилини ўқитиш бўйича янги авлод дарсликлари яратилади. Шу билан бирга, мактабгача таълим муассасаларидаги педагоглар учун махсус ўқув қўлланмалар тайёрланади.

Шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» номли расмли китоб ва замонавий анимацион ҳамда аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Ушбу ташаббуслар давлат тилини эрта ёшдан ўргатиш тизимини янгича босқичга кўтаришни кўзлайди.

Теглар

Мавзуга оид