Давлат харидларида энг кўп сотилган топ-5 товарлар тоифаси эълон қилинди
04.09.2025 | 12:304 дақиқа
Маълумотларга кўра, энг кўп сотилган товарлар тоифасида тиббий мақсадларда ишлатиладиган воситалар пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржасининг xarid.uzex.uz электрон савдо тизими 25-31 август кунларидаги давлат харидлари статистикасини эълон қилди. Энг кўп сотилган товарлар тоифасида тиббий мақсадларда ишлатиладиган воситалар пешқадам.
Ҳисобот давридаги энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича тақсимланган:
- Тиббий воситалар ва материаллар – 3524 та
- Кимёвий моддалар ва маҳсулотлар – 1723 та
- Компютер ва электрон ускуналар – 1597 та
- Қоғоз маҳсулотлари – 1425 та
- Электр жиҳозлари эса – 1190 та миқдорда сотилган.





