add

Девид Бекҳэмга рицарлик унвони берилди

Бугун 20:552311

Англия терма жамоасининг собиқ сардори футбол ва Британия жамияти олдидаги хизматлари учун рицарлик унвонига сазовор бўлди.

Девид Бекҳэмга рицарлик унвони берилди

Қирол Чарлз III Беркширдаги Виндзор қасрида ўтказилган маросимда 50 ёшли футболчи Девид Бекҳэмни рицарликка кўтарди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Англия терма жамоасининг собиқ сардори футбол ва Британия жамияти олдидаги хизматлари учун рицарлик унвонига сазовор бўлди. Бекҳэм рицарликка кўтарилганидан жуда фахрланишини айтди:

«Одамлар менинг қанчалик ватанпарвар эканлигимни билишади — мен ўз ватанимни севаман. Мен ҳар доим монархиянинг оилам учун қанчалик муҳимлигини таъкидлаб келганман. Бутун дунё бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўлдим ва барча одамлар мен билан фақат бизнинг монархиямиз ҳақида суҳбатлашишни истайди. Мен бундан фахрланаман».

Виндзор қасрида Бекҳэмга унинг рафиқаси Виктория ҳамда ота-онаси Сандра ва Девид ҳамроҳлик қилишди.

2017 йилда мода соҳасидаги хизматлари учун Британия империяси ордени офицери унвонига сазовор бўлган Виктория Бекҳэм турмуш ўртоғи маросимда кийган костюмни ўзи лойиҳалаштириб тиккан. «Қирол Карл менинг костюмимдан жуда таъсирланди», - деди Бекхем.

Девид Бекҳэм «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид», «Милан», ПСЖ, «Лос-Анжелес Гелакси» клубларида тўп сурган. «Юнайтед» таркибида у олти марта Англия Премиэр-лигасида ғолиб чиққан, 1999 йилда эса Чемпионлар лигаси совриндори бўлган. У Англия терма жамоаси сафида 115 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган. Ҳозирда Бекҳэм Лионел Месси ўйнаётган АҚШнинг «Интер Маями» футбол клубининг ҳамтасисчиларидан бири ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

Девид Бекҳэмга рицарлик унвони берилди | Vaqt.uz