add

Дин, ядро хавфсизлиги ҳамда миграция: Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Дин, ядро хавфсизлиги ҳамда миграция:  Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди © Фото: president.uz

Бугун, 29 январ куни Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан:

– соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисида;

– кончилик саноатида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида;

– халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида;

– махсус иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– ядро хавфсизлиги, жисман ҳимоя қилиш, кафолатлар ва радиацион ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисида;

– миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасида баённома;

– Маданият соҳасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси.

Теглар

Мавзуга оид