add

Диний раҳбарга ўлим тиланмоқда: Эронда оммавий намойишлар ва тўқнашувлар бошланди

Кеча 12:001 дақиқа

Бир қатор йирик шаҳарларда намойишчилар кўчаларни тўсиб, олий раҳбариятга қарши кескин шиорлар билан юриш қилди.

Диний раҳбарга ўлим тиланмоқда: Эронда оммавий намойишлар ва тўқнашувлар бошланди

Эронда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланиб, мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларини қамраб олди. Маҳаллий манбаларга кўра, намойишлар аввало пойтахт Теҳронда, шунингдек, Шероз, Кирмоншоҳ, Машҳад ва бошқа шаҳарлар кузатилган. Аксарият ҳолларда иштирокчилар марказий кўчаларга чиқиб, транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган.

Намойишчилар мамлакатнинг олий раҳбариятига қарши, жумладан, олий раҳбар Али Хоманеий номи тилга олинган кескин шиорларни айтишган. Айрим шаҳарларда бу чиқишлар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларга айлангани айтилмоқда.

Тартибсизликлар фонида Tasnim ахборот агентлигги Илом вилоятида маъмурий бинолар ва полиция объектларига нисбатан бир қатор ҳужумлар содир этилганини маълум қилди. Агентлик хабарига кўра, ҳужумларни ниқоб таққан шахслар амалга оширган.

Айрим эпизодларда қўлга олинган намойиш иштирокчиларидан хорижда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар топилган ва улар Исроил билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Расмийлар ҳозирча жабрланганлар ёки қўлга олинганлар сони бўйича аниқ рақамларни эълон қилгани йўқ. Маҳаллий кузатувчиларга кўра, Эроннинг қатор ҳудудларида вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Теглар

Мавзуга оид