Диёpбек Сатторов Ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди

28.01.2026 | 16:251 дақиқа

Президент фармони билан Даврон Абитович Назармухамедов ишдан олиниб, ўрнига Диёpбек Нематжонович Сатторов ИИВда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар йўналишига раҳбар этиб тайинланди.

Диёpбек Сатторов Ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишига мувофиқ, Диёpбек Нематжонович Сатторов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Мазкур тайинлов ички ишлар тизимида кадрлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва хизмат интизомини янада такомиллаштиришга қаратилган қарор сифатида баҳоланмоқда. Янги лавозимда Диёpбек Сатторов ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш билан боғлиқ йўналишларга масъул бўлади.

Шу билан бирга, Даврон Абитович Назармухамедов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Теглар

Мавзуга оид