add

Доналд Трамп: Ўзбекистон АҚШга 10 йилда 100 млрд доллар сармоя киритади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон билан имзоланган янги битим ҳақида гапирди. Унга кўра, Ўзбекистон АҚШ иқтисодига 10 йилда 100 миллиард долларгача сармоя киритади.

Доналд Трамп: Ўзбекистон АҚШга 10 йилда 100 млрд доллар сармоя киритади

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги янги савдо-иқтисодий келишув ҳақида баёнот берди. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон 2028 йилгача АҚШдан тахминан 35 млрдлик маҳсулот сотиб олади ва сармоя киритади, кейинги ўн йилда эса бу кўрсаткич 100 млрд доллардан ошиши кутилмоқда.

photo_2025-11-07 08.45.36

«Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади», деб ёзди Трамп.

Шунингдек, АҚШ президенти Ўзбекистон президентига миннатдорлик ҳам билдирди.

«Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматга сазовор Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорчилик билдираман. Музокаралар самарали ва дўстона руҳда ўтди. Биз икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли ва мустаҳкам ҳамкорликни интизорлик билан кутаяпмиз», — деб ёзди Трамп.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон томонидан мазкур келишув «C5+1» саммити доирасида расмийлаштирилди. Президент Мирзиёев саммит чоғида АҚШ билан транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ва стратегик хомашё бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилиши, 3 йилда 34 млрд долларлик дастур жорий этилишини маълум қилган эди.

Жорий келишув икки давлат муносабатларида янги босқични бошлаб бериши, инвестиция ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Аввалроқ Вашингтондаги C5+1 саммити доирасида Uzbekistan Airways ва Boeing ўртасида янги 787-9 Dreamliner самолётлари учун қатъий шартнома имзолангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Доналд Трамп: Ўзбекистон АҚШга 10 йилда 100 млрд доллар сармоя киритади | Vaqt.uz